Ассалому алайкум!
1. Фарз намозини масжидда ўкиш суннати муаккадами ёки жамоат бўлиб ўкишми?
2. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга атиргул ёққанлиги ҳақиқатми?
3. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам гўштни овқатларнинг султони деганлари ростми?
4. Ва у зот соллоллоҳу алайҳи васалламга яҳна ва ширин сувлар ёққанлиги ростми?
Ва алайкум ассалом!
1) Жамоат бўлиб масжидда ўқиш суннати муаккада.
2) Тўқима. Хушбўйликларни яхши кўришлари ҳақиқат.
3)
عن أبي الدرداء رضي الله عنه، قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: سيد طعام أهل الدنيا وأهل الجنة اللحم .رواه ابن ماجه
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Дунё ва жаннат аҳли таомининг саййиди гўштдир” дедилар". Ибн Можа ривояти.
Кўп уламолар бу ҳадисни заиф деганлар.
4) У даврларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва соҳоба розияллоҳу анҳумларнинг асосий таомлари сув ва ҳурмо бўлган. Валлоҳу аълам!