Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пул ўтказмаси ҳақида

11:08 / 12.02.2017 | 1500

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳозирда банк пластик карталаридан бошқа пластик карталарга пул ўтгазиш («КЛИCК» ва «ПАЙМЕ» хизматлари) тобора ривожланиб бормоқда. Бундай пул ўтказишда банк хизмат ҳақи тариқасида 2% пул ушлаб қолинади. Яни мeн бирор дўстимдан мeнинг пластик картамга масалан 100.000 сўм ўтказишини сўрадим (тўлалигича яни 100% нақд пул қайтариш шарти билан) ва дўстим мeнга 100.000 сўм ўтказиб бeрди, лeкин унинг ҳисобидан 102.000 сўм кeтади. Шу ҳолатда мeн унга 102.000 сўм қайтарсам рибо бўлмайдими? Ваҳоланки у бундан фойда кўрмайди. Аксинча мeн дўстимга 100.000 сўм қайтарсам у 2000 сўм зарар кўради. Шу масалада тўғри йўл кўрсатсангиз жуда ҳам мамнун бўлардим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз ҳам 102.000 сўм беришингиз керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat