Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Витр намози

09:27 / 13.04.2017 | Gulnoza | 4914

Ассалому алайкум! Витр намозининг учинчи ракатида зам сурадан кейин тик тургандан холда “Аллоҳу акбар” деб қўллар қулоқ баробарида кўтарилади, лекин қулоққа текизилмайди, дейилган. Витр намозида қўллар қулоқ баробарида кўтаришни аёллар қиладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Такбири таҳрима айтиш вақтида қўл кўтариш суннат. Эркаклар қулоғининг юмшоғигача, аёллар эса елка баробаригача кўтарадилар. Табаронийнинг “Мўъжам ал-кабир” китобида Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эркак қўлини қулоғигача, аёл эса кўкрагигача кўтаради, дедилар. Бу ҳадиснинг ривоятида Умму Яҳё бинти Абдулжаббор мажҳул бўлиб, қолган барча ровийлар ишончлидир. Шунинг учун бу ривоят заиф бўлсада кучайтириш сифатида олса бўлади. Валлоҳу аълам! http://fiqh.uz/index.php/fiqh-uz/dolzarb-mavzu/479-anafij-maz-abiga-binoan-ajol-va-erkak-namozidagi-far

Топ рейтинг www.uz Openstat