Ассалому алайкум! Аллоҳ ширкдан бошқа ҳамма гуноҳларни авф қиладими? Ва авф қилинган гуноҳ дегани маҳшарда адолат тарозисининг гуноҳлар палласига қўйилмайди ва бу гуноҳ туфайли башар олдида шарманда булинмайди деб тушуниш керакми? Яъни авф бўлган гуноҳ худди қилинмагандай бўладими?
Ва алайкум ассалом! Шундай деб тушуниш керак. Тавба ҳақиқий бўлса, гуноҳ қилмаган киши каби бўлади. عن أبي عبيدة بن عبد الله بن مسعود عن أبيه قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : التَّائِبُ مِنْ الذَّنْبِ كَمَنْ لَا ذَنْبَ لَهُ رواه البيهقي في السنن Абу Убайда отаси Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Гуноҳидан тавба қилган киши гуноҳи йўқ кабидир” деганлар. Байҳақий ривояти. Астойдил тавба қилганларнинг гуноҳини фаришталарга ҳам унуттириб қўяди. Валлоҳу аълам!