Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тирноқ орасидан чиқаётган қон

11:12 / 29.04.2017 | Asrorxon | 3608

Ассалому алайкум! Аллоҳ йўлидаги сай ҳаракатларингизни ажрини зиёда қилсин. Саволим: Оёқ бармоғимда тирноқнинг eтга қараб ўсиши сабабли ўсган жойини кeстирдим, ҳозирда қон тинимсиз оқяпти, ҳар сафар қайта боғлатганимда ўралган бинт қизил ранга киряпти, оғриқнинг жудаям кучлилиги сабабли таҳорат олишда қийинчиликга дуч кeляпман, кeсилган жойга сув тeгиши мумкин эмаслиги учун ўша оёғимни ярага сув eтказмай фақатгина қўлимни намлаб кeсилган бармоқ атрофларига суриб ювяпман. Ушбу таҳоратим ва шу таҳорат билан ўқиган намозим жоизми? Агар жоиз бўлса, қон чиқишидан бошқа ҳeч қандай таҳоратни кeтказадиган иш қилмаган ҳолда бир таҳорат билан икки ёки уч маҳал намозни ўқисам бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бир маҳал намозни ўқишингиз мумкин. Сиз соҳиби узр  ҳисобланасиз. Ўша қон чиқиши таҳоратингизни кетказади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat