Ассалому алайкум! «Бир мўмин бир мўминни қалбига хурсанчилик солса жаннатийдир» деган ҳадисни ўқиб, ўртоғимга “агар сен мени қалбимга хурсанчилик солсанг жаннатий бўласан экан” десам, яна бир ўртоғим “сен ўзингни мўмин ҳисоблаяпсанми, мен ўзимни мўмин ҳисобламайман” деб айтди. Ҳамма мусулмонлар ҳам ўзини мўмин ва мўминаликка даво қилолмайдими?
Ва алайкум ассалом! Ҳар бир инсон “Алҳамдулиллаҳ мен мўминман” дейиши керак. “мен ўзимни мўмин ҳисобламайман” деганидан мақсад ўзимни комил мўмин ҳисобламайман деганидир. Ҳадисларда ҳам бир неча ўринларда “фалон фалон ишларни қилса мўмин бўлмайди” деб келган. Улардан мақсад ҳам комил мўмин бўлолмаслик ирода қилинган. Ўзини мўмин эмас кофир дейиш жоиз эмас, балки куфрдир. Валлоҳу аълам!