Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалол бўлмаган гўштни "Бисмллаҳ" деб ейиш

07:11 / 04.05.2017 | Otabek | 4003

Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, Аллоҳ барчаларингиздан рози бўлсин, вақтингизни олганим учун узур.  Савол: 1. Инсон ҳаром ишни бошлашдан олдин Бисмиллаҳ билан бошласа кофир бўлишини билдик. Россияда ҳалол йўл билан сўйилган гўшт топиш мушкулроқ. Шунда ҳалол бўлмаган гўшт солиб тайёрланган овқатни ҳам Бисмиллаҳ билан бошласа кофир бўладими?
2. Ҳалол бўлмаган гўштни Бисмиллаҳ билан еб юрганлар (кўпчилик Россиядагилар) кофир бўлиб, никоҳлари бузилганми? Жавоб учун ташаккур.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Ҳаромлигини очиқ-ойдин билиб туриб “Бисмиллаҳ”ни айтиш жоиз эмас. 2). Агар ҳаром гўштни “Бисмиллаҳ”ни айтиш жоиз эмаслигини билганларидан кейин ҳам қасддан шундай давом этсалар, никоҳларига путур етиб қолади. Бу борада билмаганлар то ўргангунича узрли бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat