Ассалому алайкум! Азиз устозлар, қилаётган ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Мен Грузияда студентман. Хаммага маълум Грузия христиан давлат. Баъзида тахоратим бўлмаганда пешин намозини қазо қилмаслик учун тахорат олиб наскийимни устидан масх тортаман. Яъни бирон киши кўриб қолмаслиги учун. Шу ишим тўғрими? Илтимос жавоб берсангиз.
Ва алайкум ассалом! Тўғри эмас. Оёқни ювиш фарзи адо бўлмай қолади. Агар пайпоғингиз жавроб деб сотилаётган туридан бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!