Ассалому алайкум! Устозлар хўжайним ёшликдан қолдирилган намозлари яъни қазо намозларини ўқишни бошладилар. Сиздан сурамоқчи бўганлари қолдирилган намозларни ўқиётганда жума куни пешинини қандай адо этадилар? 2 ракат фарзми ёки 4 ракат ўқидилами?
Ва алайкум ассалом! Тўрт ракъат фарз. Чунки жума ўқимаган кишига пешиннинг фарзини ўқиш вожиб бўлади. Қазоси ҳам шундай. Валлоҳу аълам!