Ассалому алайкум! Мен чет элга бир ойлик келиб ишлаб кетаман. Лекин, шу сафар Рамазонда уйга қайтай деб, 14 кунга ният қилиб келганман ва ният қилган сафаримнинг охирги кунлари рамазоннинг илк кунларига тўғри келиб қолмоқда. Маълум сабабларга кўра рамазонда шу ерда қолиб ишлашга тўғри келябти, рўза тутай десам далада ишлаймиз. Мен ҳозирги сафаримни янгилаб (яъни сафар масофаси узоқлигидаги жойга бориб) келиб, 15 кундан камни ният қилиб, рўза тутмасдан ишласам гунохкор бўлмайманми? Рамазонда мусофирга рўза тутмаслик имтиёзи ҳамда кейин қазоларни тутиб бериш нияти билан албатта.
Ва алайкум ассалом! Шундай қилишга ҳаққингиз бор. Лекин рўза тутишга имкон бўлса бундай қилманг. Рўза тутиб ишлашга ҳаракат қилсангиз самараси минг бор зиёда бўлади. Икки нарса зиёдалашган сари инсонда уйқу, чарчоқ, безиш, нафратланиш деган нарсалар йўқолиб боради. Бири дунё давлати кўпайса, иккинчи иймон давлати кўпайса. Валлоҳу аълам!