Ассалому алайкум!
Мен «Р» харфини яхши айтолмайман
«р» урнига «г» товуш чикади
Айтингчи енди ман бирор бир сурани укиганимда, «р» айтолмаганим учун бу гунох саналадими?
Умуман тугри харф талафуз килолмайдиганлар кандай йул тутиши керак?
Нима килиш керак?
Жавоб учун олдиндан рахмат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Имкони борича ҳаракатда бардавом бўлишлари керак. Қолганига узр ҳисобланадилар. Вақтлар келиб тўғриланиб кетади. Бундай кишилар тўғри талаффуз қиладиганларга имом бўлишилари жоиз эмас. Валлоҳу аълам!