Ассалому алайкум Шайх хазратлари! Аввало қилаётган хайрли ишларингизда Аллоҳ ёрдам берсин. Аллох рози бўлсин. Бир саволим бор эди. Мен мана 4 йилдирки Айкидо шарк курашиш санъатига қайтайман. Хозирда яшил белбоғ (биласизки, уларда сариқ, яшил ва қора белбоғ сохиблари бўлади) учун имтихон топширмоқчиман. Аммо мени уйлантираётган нарса уларнинг бир бирларига бош эгиб рукуъ сифатида харакат қилишлари. Ўзимизнинг дарсларда бу харакатни мен қилмайман (трениримиз тушунадиган одам) аммо хозир белбоғ олиш учун бошқа шахарга семинарга кетаяпман ва у ерда мана шу харакатни қилмасам белбоғ сохиби бўла олмаслигим мумкин. Шунинг учун рақиб билан сал бошимни эгиб (хатто кўзимни хам ерга каратмасдан) саломлашсам бўладими? Бу инсонга рукуъ қилишга кириб қолмайдими? Ўтириб қилинадиган машқларда бир бирларига сажда қиладилар хисоб. Буни харакатни хам умуман қилмайман. Аммо яқинда айтишдики тиззани ерга қўйиб бир қўлга суяниб саломлашсанг хам бўлади деб. Шу шаклдага харакат қилишим Исломга зид бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Имом Термизий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
«Бир киши:
«Ё Аллоҳнинг Расули! Биздан бир одам ўз биродари ёки дўстини учратиб қолади. Ўшанда унга инҳиноъ қиладими?» деди.
«Йўқ», дедилар.
«Уни қучоқлаб, ўпадими?» деди.
«Йўқ», дедилар.
«Қўл ушлашиб кўришадими?» деди.
«Ҳа», дедилар».
Ҳадисдаги «инҳиноъ» сўзини «эгилиш» деб таржима қилинганидан келин салом берганидаги эгилиши шу ҳадисга биноан мумкин эмас деган хулоса чиқариш мумкин. Аммо эгилиш билан эгилишнинг фарқи бор.
Уламоларимиз бу ҳадисдаги «инҳиноъ» намоздаги рукуъга ўхшаш эгилиш деганлар.
Фақиҳлар, жумҳури агар бир киши бошқа одамни Аллоҳни улуғлагандек, улуғлаш нияти ила унга намоздаги рукуъ даражасида эгилиб таъзим қилса, ҳаром ишни қилган бўлади, деганлар.
Аммо Аллоҳни улуғлагандек, улуғлаш нияти бўлмаса, қаттиқ макруҳ иш бўлади.
Одамлар одатланиб қолган саломлашиш вақтида бошни эгиш ва энг оз рукуъ даражасига етмай эгилишда куфр ҳам, ҳаром ҳам йўқ, деганлар.