Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мана эрта индин ҳайит кунлари ҳам яқинлашмоқда. Шу кунларда хизмат кўрсатиш соҳасида ва инсонларда талаб ва таклифни ошишига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Шу ўринда савол туғилади:
1. Киракашлик қилишда нархларнининг одатий 1000 сўмлик масофани 3000 сўм таклиф қилса таксистларнинг топган пули ҳалолми ҳаромми?
2. Ҳайит кунларидан бир кун аввал ширинликларни кeчаси билан ухламасдан пишириб одатий нархидан қимматроқ фойдани кўпайтириб сотса топган фойдаси ҳалолми?
3. Қурбон ҳайитидан аввал сара қўйларга бўлган талабнинг ошиши туфайли нархи қимматлашганининг гувоҳи бўламиза ва ўз навбатида сотувчи ҳам қимматроқ сотишни истайди. Масалан 100минг сумлик қўйни бозорга олиб чиқиб 200 минга таклиф қилса сотса бу топган пули ҳалолми?
4. Сeнтябр ойида такси нархининг 10 мингдан 30 мингга кўтарилганини гувоҳи бўламиза. Бундай ҳолатда таксистларнинг топган пули ҳалолми? Чунки юқоридаги тўрт ҳолат кундалик ҳаётимизда кўп учрамоқда. Энг қизиғи юқоридаги ҳолатда иккала томон рози бўлган ҳолатда совдалашилган ҳолда амалга оширилади. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! 1). Ҳаром эмас. 2). Ҳаром эмас. 3). Ҳаром эмас. 4). Ҳаром эмас. Аммо ҳар доим ҳам пулни миқдорига қарайвермаслик керак. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон кишининг кўнглидан чиқариб бермаган молини олиш ҳалол бўлмайди” деганлар. Валлоҳу аълам!