Ассалому алайкум! Устозлар, инсон ўз касбига муҳаббати қай даражада бўлмоқлиги керак? Бир инсон айтдики “касбинга меҳр берсанг кейин барака топасан” деди. Шу гаплари тўғрими?
Ва алайкум ассалом! Ҳадисда “Аллоҳ таъоло ишини пухта қилувчини севади” дейилган. Шунинг учун мусулмон шахс ишини бардавом ва чиройли қилиб бажариш учун ҳаракат қилиши лозим. Агар ҳалол касб бўлса, унга “Аллоҳ тақдиримга ёзиб қўйган ризқнинг бир сабабчиси” деб қараш керак ва унда энг биринчи бўлишга уриниш лозим. Валлоҳу аълам!