-Ароқнинг ҳаромлиги қадимдан Қуръон ва Суннатда собитдир. Попириснинг ҳаромлиги охирги пайтда уламоларнинг фатвоси орқали бўлди. Иккисининг орасидаги фарқ шунда. -Сиз келтирган мисоллардаги кишиларнинг намози қабул бўлмайди дея олмаймиз. Чунки намозни сиз билан мен эмас Аллоҳнинг Ўзи қабул қилади. Бандалар амалларига қараб савоб ёки гуноҳга сазовор бўлаверадилар. Намоз ўқигани учун бу фарзни у адо этган бўлади. Бошқа бир гуноҳ ишни қилса, гуноҳи ёзилади. Ҳаммасига ўзи жавоб беради. Аммо бу унинг гуноҳ қилишга рухсат дегани эмас.-Албатта, намоз ўқиган одам барча гуноҳлардан четланишига умидворлик бор.