Ассалому алайкум! Динимизда поклик масалаларига катта эътибор қаратилади. Хусусан намозда кийим ва баданнинг поклигига чукур ахамият берилади. Мени анчадан бери қийнаётган ва намозларимни тўлиқ ва ўз вақтида ўқишга тўсқинлик қилаётган бир масала бор. Таҳоратдан сўнг ёки намоз вақтида сийдик томиб қолиши эҳтимоли бор кишилар узрли ҳисобланиб улар ҳар бир намоз учун бир марта олган таҳорати кифоя бўлишлиги ҳақида эшитганман. Лекин мени қизиқтираётган масала шуки, бундай узрли кишилар кун давомида неча маротаба сийдик томиб қолганини сезсалар ҳар сафар ички кийимини алмаштириб олишлари керак бўладими? Агар уйда юрган киши бўлса майли, буни амалласа бўлади. Лекин ҳар куни ишда бўладиган ёки сафарда юрадиган инсонларчи? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
Ва алайкум ассалом! Ич кийимига сийдик тегишини тўсиб турадиган латта ёки салфеткаларни аёллар каби қўйиб олади. Намоз вақти бўлганида ўша қўйган нарсасини янгилаб ўқийверади. Валлоҳу аълам!