Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қолдирилган нарса

07:03 / 22.09.2017 | Samiya | 3572
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Аллоҳ барчангизни илмингизини зиёда қилсин! Бу саволим бир дугонам номидан. Улар бозорда кафе ишлатишади ва баъзида кўпчилик бозорда харид килган нарсаларини қолдириб кетишаркан. Баъзилари олиб кетгани келади баъзилари эса йўқ. Бир куни бир аёл кофтасини қолдирибди, анча вақт ўтиб у аёл келибди ва нарсасини сўрабди. Дугонам эса эгаси келмаса керак ёки биронта бойвачча қолдирган бўса керак деб у кофтани ўзиники қилиб кийиб юборган экан. Аёлни гапини эшитиб, ўзини йўқотиб нима дейишни билмай “йўқ қолдирмагансиз, кўрмаганман” дебди. Ҳалигача виждони қийналармиш. Нима қилса бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Эгасини топади, қийматини қайтариб беради ва рози қилсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat