Ассалому алайкум! Устозлар, биламизки жума намозининг 2 ракат фарзидан олдин ва кейин 4 ракатдан намоз ўқилади. Ушбу 4 ракатлик намозларга қандай ният қилинади? Ушбу 4 ракатлик намозларнинг учинчи ва тўртинчи ракатларида зам сура ўқиладими?
Ва алайкум ассалом! Қайси намозни ўқиётган бўлсангиз шундай ният қиласиз. Яъни жуманинг 4 ракъат суннати деб. Ҳамма ракъатида зам сура қилинади. Валлоҳу аълам!