Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қизларга исм танлаш

17:24 / 29.09.2017 | 12059

Ассалому алeйкум! Ҳурматли устозлар, Алҳамдулиллаҳ яқинда қиз фарзандлик бўлдим. Қизимга исм танлашда сизлардан маслаҳат сўрамоқчиман. Ўзим Марям ёки Ансора исмларини қўймоқчи эдим. Баъзи бир «Исмлар маъноси» китобларида Марям исми маъноси «Жуда аччиқ» дeб ёзилган экан. Шу тўғрими? Фарзандимга Марям ёки Ансора исмини қўйсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Марям исми қибтий тилида Маҳбуба, сурён тилида Малика, Саййида, Султона, иброн тилида Нур таратувчи, Юнон тилида денгиз юлдузи деган маъноларни билдиради. Исломда Обида, Аллоҳнинг ходимаси маъноларини билдиради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat