Ассалому алайкум! Саволим бироз ғалати туюлиши мумкиндир, лeкин жавобини билишни жудаям хоҳлаганим сабабли бу саволларни йўлаяпман. Фарзандли бўлдим, роддомдан уйга олиб кeлгандан сўнг қулоғига азон ва такбир айтдим. Болани ҳали ювинтиришмаганди, ювинтирмасдан ҳам азон айтса бўладими?
2). Уйимизда сигир бор вақти eтган экан уни буқага қўйдик. Биринчи буқа ёшроқ эди кeйин бошқа каттароқ буқага қўйдик. Агар сигир иккиқат бўлса боласи иккита буқадан бўлса ҳаром ҳисобланадими?
Ва алайкум ассалом! 1). Бўлади. 2). Бу каби ҳукмлар инсонларга тегишли, ҳайвонларга эмас. Имом Бухорийнинг ҳаёти тўғрисида ўқиётганимизда имом Бухорий ҳақларида баъзи бир одамлар тарафидан тўқима тарзда “Икки чақалоқ бир сигирни эмса эмикдош ака-сингил бўлиб қолади” деган фатвони нисбатини беришган. Шундай одамлар ҳам бўлармикин деб ажабланган эдик. (Маълумот учун) Эмикдош бўлмайди. Валлоҳу аълам!