Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳажжуд қиёмиллайл нафл намозлари ҳақида

23:14 / 21.10.2017 | Xasanboy | 6576

Ассалому алайкум! Ҳурмадли устозлар, таҳажжуд,  қиёмиллайл, нафл намозлари фарқлари қанақа? Таҳажжуд намози ҳақида интeрнeтдан малумотлар олдим, лeкин қандай ўқилиши ва қандай суралар ўқилишини (номи) маълумот бeришингизни илтимос қиламан. Мeн яшаётган жойда масжид йўқлиги сабабли намозларни якка ўқийман. Агарда фарз  намозини якка ўқиса  овозини чиқариб  ўқиган маъқулми ёки ичида? Жавоблар учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Хуфтондан кейин ўқилган ҳар бир нафл намози таҳажжуд ҳисобланади. Номланишда эса хуфтондан кейин ухламасдан ўқилган намоз қиёмуллайл, бир ухлаб туриб ўқилгани таҳажжуд деб номланади. Қиёмуллайл тун бўйи бедор бўлиш, таҳажжуд уйқудан уйғониш маъносини ифода қилади. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда нафл намозлар баёни келтирилган. http://fiqh.uz/maqola/689

Топ рейтинг www.uz Openstat