Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўз жонига қасд қилиш (ўзини осиш)

21:14 / 01.11.2017 | farid | 7759
Ассалому алайкум! Сўнги вақтларда ўз жонига қасд қилиш (ўзини осиб ўлдириш) жуда кўп кузатилмоқда. Савол шуки уларни орасида эндигина 14, 15, 16 ёшга тўлганлари ҳам бор. Уларни бунга нима мажбур қилиши мумкин ? Кўпчиликни фикри бўйича бу ҳам Аллоҳнинг иродаси ёки тақдирига битилган шу деб таъкидлашмоқда. Лекин, бу фикрга кўшила олмайман, сабаби ўз жонига қасд қилиш энг катта гуноҳ. Энг қизиқарлиси уларни шу ёшларида ўз жонларига қасд қилишини қандай изоҳлаш мумкин ? Улар ҳали жуда ёш-ку ! Бу Аллоҳни иродаси деб таъкидлаётганларга қандай жавоб қилиш керак ?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу ўша болаларни диний маърифатдан узоқ эканликлари учундир. Буни миллат душманлари аввалдан режалаштирган эди, ҳозирда мақсадларига етишди. Ўғил болалар масжидга бормасалар, қиз болалар диний таълимотдан маҳрум қолсалар, қизиқишларини телефон, интернет, телевизордаги бузуқ ғояларга қаратишади ва қаратишмоқда ҳам. Уларнинг натижаси сал нарсага хиссиётга берилиш, дунёда лаззатланиб қолишни асосий мақсад қилиб олиш ва орзуси амалга ошмаса жонига қасд қилиш бўлиб қолди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat