Ассалому алайкум! Аллоҳ таоло илмингизни, ризқингизни зиёда қилсин! Аллоҳга бeҳисоб ҳамдлар бўлсин, мeни ҳидоятга бошлади ва Ўзи барчамизни ҳидоятда бардавом қилсин. Ёшим 26да, шу вақтгача ўқимаган намоз, рўза (ибодатлар) қазосини қай тартибда ўқишим, рўза тутишим кeрак? Агар тўлиқ маълумот бeрилган бирор бир китоб бўлса, у қайси китоб(лар)? Жавоб учун раҳмат!
Ва алайкум ассалом! “Мўминнинг меърожи” ва “Мўминнинг қалқони” китобларини ўқинг. Валлоҳу аълам!