Ассалому алайкум! Кифоя китобининг Намоз бобида намознинг сифатлари баён этилган. Унда айтилишича, намозхон одамлардан сўрамайдиган нарсалар ила дуо қилади ва ўша ердаги одам хамда малакларни ният қилиб, ўнг ва чап тарафларига салом беради. Биз одатда Аллоҳдан сўрайдиган хожатларимизни саломдан сўнг айтамиз. Намозни ичида хам саломдан аввал, Роббана дуосидан кейин айтса хам жоизми?
Ва алайкум ассалом! Албатта. Охиратга тегишли ишларни араб тилида сўраш керак. бунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан келган дуоларни ўқиш керак. Валлоҳу аълам!