Ассалому алайкум! Азиз устозлар, ҳожатхонада Аллоҳни зикр қилиш мутлақо нотўғрилигини биламан. Аммо бирон бир ҳадис, маруза ёки сизларни порталингиздаги мақолаларни ўқиганимдан сўнг тасирланиб, анча вақт хаёлимда ўйлаб, мулохаза қилиб юраман. Бу холат хожатхонага кирганимдаям бўлаверади. Аллоҳ буйруқлари ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида ҳадислар хаёлимда айланаверади. Савол:
буда ман хожатхонада овозим чиқармасдан (хаёлан) зикр қилиб қўйган бўламанми? Бу учун гунохкорманми?
2). Биз кўп қаватли бинода яшимиз ва ҳожатхона(унитаз) билан душевой битта хонада (санузел) қилинган. Шу тарзда қуриш жоизми? Эрталаб тонгда юз ювгани кирилганда «Бисмиллах»ни айтиш мумкунми?
Ва алайкум ассалом! 1). Ҳожатхонада гапирмасангиз бўлди. 2). Киришдан олдин “Бисмиллаҳ”ни айтинг. Валлоҳу аълам!