Ассалому алайкум шайх хазратлари Менинг саволларим бор эди.1. бир дўстимиз жума куни жума номозини ўқишдан олдин пешин ўқиб олинади деб айтди. Агар шу рост бўлса 4 ракат фарз билан 6 ракат суннат хам ўқиладими.2. Бир танишим шаҳардан рўйхатдан ўтказиб берсанг келишилган пулни бераман деб ўзи розилик билдирмоқда ишини битириб берсам бу пул харомга кирмайдими.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. Бу гап нотўғри. Жума куни жума номозини ўқишдан олдин пешин ўқиб олинмайди.2. Пора бериш бўлса, ҳаромга киради. Аммо ташкилотчилик хизмати, елиб-югириш маъносида бўлса, жоиз.