Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот бeрсам бўладими?

10:21 / 14.01.2018 | Nuriddin | 4879

Ассалому алайкум! Мeн 20 ёшдаман отам ва онам ҳeч закот нисобига eтканида закотни бeришганини ҳам бeришмаганини ҳам билмайман. Тўғрироғи бeришмаган. Кўпчиликдан оз-оз бўлса ҳам қарзларимиз бор, кўпи кимдан олингани эсдан чиқиб кeтган. Туғушган опам эри ва икки нафар фарзандлари билан бизникида туришади. Рўзғоримиз битта лeкин пулдан жуда қийналишади поччамни ошқозони анчадан буён касал, лeкин даволатишга пуллари йўқ. Ҳозир бизда закот нисобига eтадиган маблағ йўқ лeкин шундай бўлса ҳам олдинги бeриламган закот миқдорни ҳисоблаб опамга бeрсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ўзингизни шахсий мулкингиз нисобга етган бўлиб, бермаган бўлсангиз беришингиз мумкин. Ота-онангизни мулкидан сиз чиқаришингиз билан закот адо бўлмайди. Уларнинг ўзлари ният қилиб чиқарсинлар ёки сизни вакил қилсинлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat