Ассалому алайкум! Кундузи мен билан ўғлим уйда ўзимиз қоламиз. Ҳали чақалоқ, энди 1 ойлик. Шу ҳолатда йиғлаганда, уйда хеч ким бўлмаса, намозни тўхтатиб болага қараш керакми ёки намозни давом эттиравериш керакми?
Ва алайкум ассалом! Ҳолатга қаранг. Қаттиқ йиғлаб юборса ва йиғлашининг болага зарари бўлса намозни тўхтатишингиз мумкин. Фарз билан суннат намозларининг орасида эса бемалол қарашингиз мумкин. Валлоҳу аълам!