Ассалому алайкум! Қуръони Каримни таҳорат билан ушлаш, ўқиш ва бeлдан паст жойларга қўймаслик ҳақида биламизку аммо унинг элeктрон турини қай ҳолда сақлаш кeрак? Яъни компютeр каби ускуналарда дeмоқчидим. Яқинда "Тафсири Ҳилол"ни юклаб олган эдим.
Ва алайкум ассалом! Бемалол очиб ўқишингиз мумкин. Чунки ускунада турган вақтда ушланмайди. Жунублик ва ҳайз-нифосдан пок бўлиш кифоя қилади. Бу фатво, тақво қилиб компютердан ҳам таҳорат билан ўқисангиз афзал. Валлоҳу аълам!