Ассалому алайкум! «Яхшилик ҳам, ёмонлик (яъни, гуноҳ) ҳам Аллоҳдан-ку» деган ибора тўғрими?
Ва алайкум ассалом! Яхшилик ва ёмонлик Аллоҳдан деган эътиқодни тўғри талқин қилиш керак. Яъни Аллоҳ менга шу нарсани ихтиёр қилишимга имконият берган. Албатта бунда “Аллоҳ ёмон ишни қилишимга рози бўлмасада ўша гуноҳни қилаётганимда ҳам Аллоҳ менга ҳаётни ато қилиб туради, қувватни бериб туради” деб тушиниш керак. “Аллоҳ бандани мажбурлаб гуноҳ қилдирса мен нима қилай” деб тушинмаслик керак. Валлоҳу аълам!