Ассалому алайкум! Устозлар, дуода: «Пайғамбаримизни гуноҳларини кечиргин, дўзахдан сақлагин, жаннатингни насиб этгин» каби сўзларни айтиш мумкинми?
Ва алайкум ассалом! Тўғри эмас. Аллоҳ таоло у зотни гуноҳдан пок, маъсум қилгани ва жаннатнинг энг олий мақомини насиб этганини Қуръон каримда хабарини берган. Бизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари мақоми маҳмудни сўрашимизни таълим берганлар. Валлоҳу аълам!