Ассалому алайкум! Аллоҳ ўғил фарзанд бeрса исмини Муҳаммад Убай дeб, қиз фарзанд бeрса Суммая қўймоқчимиз, лeкин Суммаяни маносини билмаябман.
Ва алайкум ассалом! Ҳаммадан ажралиб турувчи аломат дегани. Сумайя аёл кишига қўйилганида ҳар бир нарсада ҳаммадан ажралиб, ўрнак бўлиб турувчи аёл маъносида бўлади. Исломда биринчи шаҳид бўлган аёлнинг ҳам исми Сумайя яъни Аммор ибни Ёсир розияллоҳу анҳунинг онаси бўлган. Валлоҳу аълам!