Ассалому алайкум! Аср намозидан олдин 4 ракат намоз ўқиган одамни Аллаҳ раҳмати бўлиши ҳадисига мазҳабимизда нима дейилган? Ўқишлик жоизми?
Ва алайкум ассалом!
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: رَحِمَ اللهُ امْرَأً صَلَّى قَبْلَ الْعَصْرِ أَرْبَعًا. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Асрдан олдин тўрт ракъат намоз ўқиган одамни Аллоҳ раҳм қилсин», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. Шарҳ: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гапириш оҳангларининг ўзи бу намознинг таъкидланмаган, қўшимча намоз эканлигини кўрсатиб турибди. Ким рағбат қилиб, Асрдан олдинги тўрт ракъат суннатни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тавсиялари деб ният қилиб ўқиса, савоб олади, Аллоҳ таоло унга раҳм қилади. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!