Ассалому алайкум! Устозлар, ғуслни бошлашда эсидан чиқиб оғиз бурунни чайқамаган одам охирида эсига тушиб чайқаса, ғуслни қайта қилиш керакми?
Ва алайкум ассалом! Қайта қилинмайди. Гуслда тартиб шарт эмас. Қолиб кетган бўлса эсга тушганда ўша жойни ўзини ювиш кифоя. Қайтадан қилишга хожат йўқ. Валлоҳу аълам!