Ассалому алайкум! Мен оилам билан янги қурилган котеджда яшайман, котеджимиз катта йўл бўйида жойлашганлиги учун тротуар билан котедж девори орасида озгина ер мавжуд. Шу ерни обод тутиш котедж эгасини зиммасида. Шунинг учун бу ерга мевали дарахт ва сабзавот экиб қўйганман. Бир киши кўчаники кўчага деб бу ердан олинган мева ва сабзавотларни оила учун истеъмол қилиб бўлмайди фақат эҳсон учун тарқатиш керак деди. Шуни ҳақиқатини билмоқчиман.
Ва алайкум ассалом! Нотўғри айтибди. Эккан киши фойдаланишга ҳақли ҳисобланади. Валлоҳу аълам!