Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳу! Хурматли Шайх Хазратлари бир илтимос билан мурожаат қилмоқдаман. Менинг кўп вақтим сафарларда ўтади. Сизнинг қаламингизга мансуб китобларни сотиб олганман ва уларни мунтазам ўқиш учун иш бўйича чиққан сафарларимга ўзим билан олиб кетишга ҳаракат қиламан. Аммо баъзида узоқрок сафарларга кўпроқ китобларни олиб кетишга тўғри келади. Сафар юкларини енгиллаштириш ва кўп миқдордаги китобларни кўтариб юрмаслик мақсадида ўзимда мавжуд китобларингизнинг сканер ёрдамида электрон нусхасини олсам ва портатив компьютеримда сақласам дегандим (хеч кимга нусха кўчириб бермайман ва муаллифлик хуқуқига оид яна бир нарса шуки мен электрон вариантни фойдаланиб турганимда китобларнинг қоғоздаги асл нусхасидан бирор киши фойдаланмаслигини таъминлайман) . Агар ушбу ишни имкони бўлса ёки сизга маъкул бўлган бошқа шартлар асосида бўлса ҳам ёрдам берсангиз. Аллоҳ сизнинг дунё ва охиратингизни обод айласин! Вассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳу!