Ваалайкум ассалом! Эрдан чиққан аёлнинг ота уйидан 6дан 1 ҳаққи бор деган гап йўқ. Чунки мол-мулк ким топган бўлса ўшаники бўлади. Мабодо мулк эгаси вафот топса унинг мулки меросхўрларига қолади. Бунинг учун вафот топган кимлигини, меросхўрлар кимлигини ва улушлари қанчалигини аниқлаш керак. Буни ҳолатга қараб аниқланади ва тақсимланади. Валлоҳу аълам!