Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғайридинларга салом

14:56 / 03.05.2018 | Dilmurod Salimov | 1616
Ассалому алайкум! Бошқа дин вакилларига Ассалому алайкум, Худо сиздан рози бўлсин ва шу каби сўзларни айтса бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Бўлмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа дин вакилларига салом беришни ўргатиб “Ассалааму ала маниттабаълҳудаа” деганлар. Яъни “Ҳидоят топганларга саломлар бўлсин” дегани. Шунингдек мусулмон ва мбошқа дин вакиллари кўмиб юборилган қабристон олдидан ўтиб кетаётганлар “Аллоҳим шу ерда ётган мўмин ва мўминаларни мағфират қилгин” дейишни таълим берганлар. Таъзия билдираётганда “Аллоҳим марҳумингни ўз диндошларига ҳамроҳ қилсин” дейилади. Мағфират қилсин, раҳмат қилсин дейилмайди. Аллоҳ таоло “Тавба” сурасида марҳамат қилади: 

  مَا كَانَ لِلنَّبِيِّ وَالَّذِينَ آمَنُواْ أَن يَسْتَغْفِرُواْ لِلْمُشْرِكِينَ وَلَوْ كَانُواْ أُوْلِي قُرْبَى مِن بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُمْ أَنَّهُمْ أَصْحَابُ الْجَحِيمِ۝

113. Набийга ва мўминларга мушриклар учун, агар яқин қариндошлари бўлса ҳам, улар олов соҳиблари экани аён бўлганидан кейин мағфират сўрашлари дуруст эмасдир.

Ояти кариманинг нозил бўлиш сабаби ҳақида Имом Аҳмад Ибн Мусаййибдан, у эса отасидан қуйидагиларни ривоят қиладилар:

«Абу Толибнинг вафоти яқинлашганда, унинг олдига Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кирдилар. Унинг ҳузурида Абу Жаҳл ва Абдуллоҳ ибн Абу Умайя ҳам бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

– Эй амаки, «Лаа илааҳа иллаллоҳу», десанг, Аллоҳнинг ҳузурида сен ҳақингда дуо қиламан, – дедилар. Абу Жаҳл ва Абдуллоҳ ибн Абу Умайялар эса:

– Эй Абу Толиб, Абдулмуттолибнинг динидан юз ўгирасанми? – дедилар. У бўлса:

Мен Абдулмуттолибнинг динидаман, – деди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Агар ман қилинмасам, сенинг учун истиғфор айтаман, – дедилар. Шунда Аллоҳ таоло

«Набий ва мўминларга мушриклар учун, агар яқин қариндошлари бўлса ҳам, улар дўзах соҳиблари экани аён бўлганидан кейин мағфират сўрашлари дуруст эмасдир» оятини нозил қилди».

Демак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламгаки рухсат йўқ экан, бошқаларга бўлмаслиги аниқ гап. Бу ерда иймон ва эътиқод алоқаси ҳамма алоқалардан устун туриши яққол кўриниб турибди. Мўмин киши учун иймони ҳамма нарсадан афзал, шунинг учун у аввало, иймон, дин қардошлари ила алоқа ва боғланишларни йўлга қўяди. Қон-қардошлик алоқаси эса бу жойда ҳеч нарсани ҳал қилмайди. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat