Ассалааму Алайкум Ва Раҳматуллааҳи Ва БаракаатуҳуҚадирли устоз сизни аввалом бор Аллоҳ узи асрасин ва мартабангизни бундан хам зиёда қилсин. Мен сурамоқчи бо'лга саволлар мазмуни шулардан иборат:1. Дуо қилаётиб куздан ёш чиқиб бу ёшни та'мини тилингиз сезса руза очиладими?2. Биз хоззир Жанубий Кареадамиз бу эрда халол та'ом топиб эйиш анча қийин. Узимизда таёрлашга имконият ё'қ шу боисдан кучада овқатланамиз. Кучада эса халол булмаган мол гуштли та'ом эйишга туг'ри келади шу нарса мумкинми, рузадор ва умуман биз мусулмонларга? 3. Худо куч-қувват бериб турса рузани тулиқ тутишга ният қилганман. Лекин ко'зга томизиладиган дори ишлатаётгандим. Бу дорини кунига 4 махал қабул қилишим керак, шунга даволанишни давом эттирсам буладими ёки ог'из очилгандан кегин қуйганим ма'қулроқми? (эслатма: дори - суё'қлик ва хар сафар 2 томчидан фойдаланаман).Жавобингиз учун олдиндан катта рахмат. Аллоҳ рози булсин сиздан.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. Очилмайди.2. Мумкин эмас. Мусулмон ташкилотларга мурожаат қилинглар, ёрдам беришади.3. Кўзга дори томизса рўза очилмайди.