Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзандим ўлими

16:36 / 10.05.2018 | Одинахон | 3633
Ассалому алайкум! 5ёш ўғлим фалокатдан вафот этди. Бу воқеадан тўрт ой олдин қайнонам вафот этган эди. Қайнонамни учи куни қайниэгачим қўлига сув қуйиб турсам “сен келинлар мани ғийбат қилишибсан, ёлғон йиғлаяпти дейишибсан, илохим санларам болам деб қағшаб қолларин” деди. Орадан тўрт ой ўтиб ўғлим ўша хонадонда фалокатдан вафот этди. Қарғиш сабаб бўладимикин?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! У сабаб эмас. Бу Аллоҳ таолонинг тақдири, шундай экан. Тўғри бу катта мусибат, лекин сиз томондан охиратда  бир шафоатчи бўлишига сабаб бўлибди. Бундай мусибатга сабр қилиш керак ва сабр қилингани учун савоб ҳам умид қилинг. 

عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا مَاتَ وَلَدُ الْعَبْدِ قَالَ اللهُ لِمَلَائِكَتِهِ: قَبَضْتُمْ وَلَدَ عَبْدِي؟ فَيَقُولُونَ: نَعَمْ، فَيَقُولُ: قَبَضْتُمْ ثَمَرَةَ فُؤَادِهِ؟ فَيَقُولُونَ: نَعَمْ، فَيَقُولُ: مَاذَا قَالَ عَبْدِي؟ فَيَقُولُونَ: حَمِدَكَ وَاسْتَرْجَعَ، فَيَقُولُ اللهُ: ابْنُوا لِعَبْدِي بَيْتًا فِي الْجَنَّةِ وَسَمُّوهُ بَيْتَ الْحَمْدِ. رَوَى هَذِهِ الثَّلَاثَةَ التِّرْمِذِيُّ  

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир банданинг боласи ўлса, Аллоҳ фаришталарига:
«Бандамнинг боласини қабз қилдингизми?» дейди.
«Ҳа», дейдилар.
«Унинг дил мевасини қабз қилдингизми?» дейди.
«Ҳа», дейдилар.
«Бандам нима деди?» дейди.
«Сенга ҳамд ва истиржоъ айтди», дейдилар.
Шунда Аллоҳ:
«Бандамга жаннатда бир уй бино қилинглар ва уни «Ҳамд уйи» деб номланглар», дейди».
Ушбу уч ҳадисни Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Фарзанднинг ўлими ота-она учун чексиз мусибат эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Чунки фарзанд ота-онанинг бир бўлаги, юрагининг парчаси, жигаргўшаси, кўз қувончи бўлади.
Шунинг учун ҳам фарзандининг ўлимига сабр қилган ота-оналарга катта ва улуғ мартабалар ваъда қилинган. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat