Ваалайкум ассалом! 1). Ўша куни ҳам рўзани тутади, агар қийинчилик туғилса йўлда мусофир бўлгани учун очишга рухсат берилади. Қийинчилик бўлмаса охирига етказади.
2). Рўза тутиш масаласи ҳам шундай, лекин бир жойда 15 кеча-кундуз туришни ният қилган киши шаръий мусофирдан чиқиб, муқимга айланади ва мусофирга бериладиган рухсатлар ундан кўтарилади. Шаръий мусофир бўлса тутиш тутмаслик ихтиёри бор. Аммо қазосини тутиши шарт бўлади. Намоз бир кунда 5 маҳал такрорлангани, рўза эса бир йилда 30 кунгина бўлгани учун ҳайз-нифос кўрадиган аёлларга ҳам у кунлардаги намозларнинг қазоси ўқилмаслиги, рўзанинг қазосини тутиб беришлари фарз қилинган. Валлоҳу аълам!