Ваалайкум ассалом! Аллоҳ таоло бизнинг Роббимиз, Холиқимиз, Розиқимиз. У зотнинг ҳеч бир иши беҳикмат эмас. Кундузида рўза тутишни фарз қилгани ҳам ҳикматдан ҳоли эмас. Инсон рамазондан ташқари ҳар доим кечасидан эрталабгача ухлаб рўза тутади. Рўзанинг фойдалари деган мақолаларни ўқисангиз кўп маълумотлар оласиз. Валлоҳу аълам!