Ваалайкум ассалом! 1). Шомнинг икки вақти бўлиб, бири қизил шафақ йўқолиши билан тугайди ва хуфтоннинг вақти киради. "Кифоя" китобида қуйидагича келади:
Шомники ундан то шафақ ғойиб бўлгунча. У қизғишликдир ва бунга фатво берилгандир.
Имом Муслим Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Модомики шафақ ғойиб бўлмаса, шомнинг вақти бор», деганлар.
Жаброил алайҳиссалом Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга намознинг вақтларини кўрсатганлиги ҳақидаги ҳадисда: «Сўнгра шомни қуёш ботиб, рўзадор ифтор қиладиган пайтда ўқиди. Сўнгра хуфтонни шафақ ғойиб бўлганда ўқиди», дейилган. Демак, шом намозининг вақти ушбу икки вақт орасида бўлади.
Иккинчиси қизил шафақдан кейинги оқлик тугаши билан шом вақти тугаб хуфтоннинг вақти киради. Бу эҳтиётлироқ.
2). Тасбеҳларни имом билан бирга айтиш шарт – деган гап йўқ. салом берилгач имом билан бирга қиладиган ишлар тугайди. Ундан кейин ҳамма ихтиёрли. Валлоҳу аълам!