- Ва алайкум ассалом! Шариатимизда бир ой рўза тутиш фарз қилинган. Ўша бир ой гоҳида 29 гоҳида 30 кун бўлади. Ортидан 6 кун рўзани кетма-кет тутиш шарт эмас. Ўша ой ичида тутилса бўлди. Ҳатто фуқаҳолар ҳайтдан кейиноқ кетма-кет тутишни макруҳ ҳам деганлар. чунки бир вақтлар шу рўзага қаттиқ берилганидан одамлар 36 кун рўза тутилади деган фикргача боришган. Мустаҳаб амални вожиб даражасига кўтаришган. Бундай қилиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!