Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имомлар ҳақида

14:28 / 27.06.2018 | Абдуллох | 2877
Ассалому алайкум! Устозлар агар одобсизлик бўлса олдиндан узр сўрайман. Алҳамдуллилаҳ хар замонда оиламдан ошириб эхсон қилишни яхши кўраман. Иложи борича шариат белгилагандай сарфлашга харакат қиламан. Лекин мени бир савол қийнайди, хозирги масжид ахлини ахволи қандай? Ҳамма хар хил гап айтади, кўплар айтадики хозир жаноза фалон пул, никоҳ фалон пул, бир ойда фалонча бўлади, шу пулларни хаммаси бўлиб олишади. Кўпини иккитадан машиналари бор дейишади. Шу ҳақида хабар берсангизлар. Мен ўзимча ўйлайман, қачон масжидга борсак масжидда бўлишса бирон бир касб қилишга вақти бўлмаса оиласини қандай боқяпти экан. Бизларку тун кун дунёни орқасидан қувсак, намозларни чала чулпа ўқисак шундай дин хизматкорларини бир йилда бир йўқламасак эрта қиёматдаги хисобимизни яна оғирлаштирмаяпмизмикан ё одамлар айтётганидай улар бекаму кўст яшаяптимикан?! Эскилар олдин ахли илмларни оиласию ўзини таъминлаб кейин ўзига оиласига ишлатишар экан. Хозир айни чаппаси, оиласидан ортганини хам беришмай хар хил ношаръий ишларни қилишяпти.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Биз ҳам билмаймиз нима қилишларини. Аммо ўзимизга яқин имом дўстлар холис Аллоҳ учун хизмат қилиб, бошқа йўл билан тижорат қилиб шерикликка ёки музорабага пул тикканларини биламиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat