Ассаламу алайкум! Саволим: Чўчқа аъзолари ҳаром эканлигини суҳбатларингиз ёзилган дисклардан эшитиб билдим. Аллоҳ рози бўлсин. Исломни тушуниб, тақво қилиш ҳар бир биродарларимизга насиб этсин. Саволим ҳам шу масалада қишда кийиш учун куртка олгандим, бунга 5 йил бўлди. Уни чўчқа терисидан эканлигини билмагандим, билганимда ҳам ҳаромлиги ҳақида ўйлаб кўрмасдим. Яқин кунларда бир биродаримиз курткани чўчқа терисидан бўлиши мумкинлиги ҳақида айтиб қолди. Кейин текшириб, тушунадиган одамлардан сўраб, у кишини ҳақлигини билдик. Мен шу кунгача масжидларга ҳам курткамда борганман, намоз ҳам ўқиганман. Ҳозир қандай вазиятда эканлигимни тушунгандирсиз. Ўқилган намозлар, жумалар нима бўлди? Аллоҳ асрасин.
– Ва алайкум ассалом! Билмасдан қилган ишлар узрли. Энди ўша ишни такрорламаслик керак.