Ассалому алайкум! Ногиронлар жамиятида волонтер лавозимида ишлайман. Мухтож, кам таъминланган ногиронлар учун, жамият эхтиёжлари учун, турли ижтимоий тадбирларни ташкиллаштириш учун хомийлар қидирамиз ва берилган моддий хамда молиявий ёрдамни 22% ни ойлик маош сифатида ишлатамиз. Шу ишимиз тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Буни моддий ёрдам берувчилардан сўранглар. Ҳақ уларники, ишлатинглар деган жойга ишлатилади. Валлоҳу аълам!