- Ва алайкум ассалом! Агар васият қилган бўлса ҳажжи бадал қилиш вожиб. Агар васият қилмаган бўлса меросхўрларнинг ихтиёри. Аммо у зотнинг мақомига келсак Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида марҳамат қилади:
وَمَن يُهَاجِرْ فِي سَبِيلِ اللّهِ يَجِدْ فِي الأَرْضِ مُرَاغَمًا كَثِيرًا وَسَعَةً وَمَن يَخْرُجْ مِن بَيْتِهِ مُهَاجِرًا إِلَى اللّهِ وَرَسُولِهِ ثُمَّ يُدْرِكْهُ الْمَوْتُ فَقَدْ وَقَعَ أَجْرُهُ عَلى اللّهِ وَكَانَ اللّهُ غَفُورًا رَّحِيمًا
100....Ким уйидан Аллоҳ ва Унинг Расулига ҳижрат қилиб чиқса-ю, сўнгра унга ўлим етса, албатта, унинг ажри Аллоҳ зиммасига тушадир. Ва Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
Ушбу оятдаги ажри Аллоҳнинг зиммасида бўлганларнинг сафида бўлади. Валлоҳу аълам!