- Ва алайкум ассалом! Аллоҳга шукур халқимизнинг маънавий савияси юқорилашиб очиқ-ойдин ҳаромлар билан бирга шубҳаларlан ҳам сақланишни бошладилар. Бу қувончли ва Аллоҳнинг раҳмат-баракаотини жалб қилувчи ҳолдир. Чунки бундай ишлар инсонни дуоси ижобат даражасига кўтаради ва минглаб инсонлар қилолмайдиган ишни дуоси билан рўёбга чиқишига сабаб бўлади. Ҳар бир тараққиётнинг ортида бундай инсонларнинг ҳиссаси улкан бўлади. Валлоҳу аълам!