Ассалому алайкум, илм ахли. Сизга ва барча мусулмонларга Аллоҳнинг раҳматини тилаган холда бир савол билан мурожаат қилмоқчиман. Мен асли вилоятданман, Тошкент шахрида ижарага жой олиб мехнат қиламан. Икки ой аввал қайнотам инсульт бўлдилар ва туроймайдиган ахволга келдилар. Ақллари хам кетиб қолди. Қайнотамнинг икки қизи ва бир ўғли бор. Кичик қизи менинг аёлим, катта қизи вилоятда. Қайнота қайнонам вилоятда ўзлари яшаб туришади. Ўғли Тошкент шахрида. Қайнотам касал бўлганидан кейин уни Тошкентга олиб келиб даволатди. Бир бир ярим ойдан кейин касалхонадан жавоб беришди лекин ахволи ўшандай. Ўғли квартира ижрарага олиб қайнота қайнонамни ўша жойга жойлади ва кундузи қараш учун одам ёллади (давлат ишида маъсулиятли вазифада ишлайди). Лекин кўпинча кечаси қараш менинг аёлим зиммасида қолиб кетди (қайин акам квартирани бизнинг яқинимиздан ижарага олди). Ўзимнинг икки қиз (3 ва 1 синф) ва бир ўғлим (20 ойлик)бор. Аёлим хафтада 4-5 кун отаси онаси билан касал қараб ётмоқда. Лекин қайин акам бир кун хам келиб ётгани йўқ отаси билан. Эркак кишига қизларга қараш анча қийин бўларкан, мен хар томонлама қийналаман. Аёлим чарчаган ва асабийлашган холда уйга етиб келади. Мен бамдоддан кейин 6 ларда бориб аёлимни уйга олиб келаман ва болаларни мактабга тайёрлаймиз. Муаммо биринчидан, қайнонам қари бўлганлиги учун аёлим тагини тозалашни хам кези келганда ва қарайдиган одам бўлмаганда амалга оширади ва бунда табиийки аврат аъзоларга кўз тушади. (бу менинг гумоним, лекин эхтимоли жуда катта). Иккинчидан, қиз фарзандларимга қарашни хам эплай олмаяпман, уларни хам ювинтириш ва кийинтириш, сочини тўғрилаш керак ва бошқалар, охири қайнонам хам кетиб қолди ўғлиникига, сабр қилолмай оғир касалга, отаси билан фақат аёлим билан 20 ойлик ўғлим билан қолди охирги куни бир кун). Учинчидан,аёлим хафтада бир икки марта келгани сабабли, аёлга эхтиёж хам ўша ахволда. Аёлимга бир кундан навбат қилинглар десам бошқлари келмайди, дейди. Охири бир бир ярим ойдан сўнг асабийлашиб, аёлимга уйда ётасан, оилангга қарайсан, бир хафтада бир кўришга рухсат, бўлмаса жавобингни бераман, деб шарт қўйдим. Ўзим ичмайман, намоз ўқийман ва зулм қилишдан қилишдан қўрқаяпман. Айтинглар, мен тўғри иш қилдимми? Мен аёлимга ва санаб ўтилганларга зулм қилмаяпманми? Бу ахволда нима қилишим керак? Бу шароитда менга ва болаларимга нисбатан зулм қилинаяптими? Сизлардан Аллоҳ йўлида тўғри маслахатларингни кутиб қоламан. Аллоҳ хаммамизни динида собит айласин, Амин
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу кунлар вақтинча. Ота-онаси етмагандек сиз ҳам аёлингизни қийнаманг. Ота-онасининг дуоларини олиб қолса баракани ҳеч қаерга сиғдириб бўлмайди. Буни ғанимат билинг. Валлоҳу аълам!